Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

11.07.2017 17:01 Чоп этиш версияси

Оромгоҳда спорт байрами

Тошкент вилояти Паркент туманидаги “Машъал” болалар оромгоҳида “Соғлом турмуш – ҳаётимиз пойдевори” шиори остида спорт мусобақаси ўтказилди.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада оромгоҳда дам олаётган болалар шашка, сузиш, стол тенниси, югуриш, узоқ масофага сакраш, асфальтга расм чизиш бўйича ўзаро баҳслашди.

Мамлакатимизда ёш авлодни жисмонан соғлом, маънан етук ва юксак интеллектуал салоҳиятли инсонлар этиб тарбиялаш, уларнинг замонавий билим олиши, касб-ҳунар эгаллаши учун зарур шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

– Оромгоҳларда бундай тадбирларни ташкил этишдан мақсад ёшларда соғлом турмуш тарзини болаликдан шакллантиришга қаратилган, – дейди Республика Хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари Ш.Нурматова. – Аҳоли репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш аввало, келажагимизга кўрсатилаётган алоҳида ғамхўрликнинг амалий ифодасидир. Зеро, соғлом фарзанд – соғлом оилада улғаяди, соғлом муҳит – соғлом жамият асоси экани аллақачон ўз исботини топган.

Мусобақа ғолиблари ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари билан тақдирланди. Оромгоҳда дам олаётган болалар томонидан тайёрланган концерт дастури барчада катта таассурот қолдирди.

А.Мусаев, ЎзА
1 650






Все о погоде - Pogoda.uz