ЎзА Ўзбек

14.08.2019 Чоп этиш версияси

Қорасув маҳалласи ёшлари вилоятда тенгсиз

Қорасув маҳалласи ёшлари вилоятда тенгсиз

13-14 ёшли маҳалла ёшлари ўртасида ўтказиб келинаётган анъанавий “Чарм тўп” футбол мусобақасининг Тошкент вилояти босқичи якунланди.

Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш ва оммалаштириш, истеъдодли ёш спортчиларни аниқлаш мақсадида ташкил этилган мусобақада вилоят минтақавий босқичида ғолибликни қўлга киритган 4 жамоа ўзаро куч синашди. 

- Вазирлар Маҳкамасининг “Маҳалла ёшлари ўртасида “Чарм тўп” анъанавий мини-футбол мусобақасини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги йиғилиш баёнига асосан ушбу мусобақа ўтказилмоқда, - дейди Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Тошкент вилояти кенгаши етакчи мутахассиси Ш.Насриддинов. - 13-14 ёшли маҳалла ёшлари ўртасидаги мусобақанинг маҳалла, туман-шаҳар ва вилоят минтақавий босқичида қарийб 31 минг нафар ёшлар иштирок этди. Ва асосийси, беллашувларда мутахассислар томонидан ёш футболчилар орасидан ноёб иқтидор соҳиблари аниқланмоқда.

photo5373269220378389218.jpg

Вилоят босқичи ғолиблиги учун Юқори Чирчиқ туманида ўтказилган мусобақа финалида мезбон ҳудуднинг “Қорасув“ маҳалласи ёшлари Оққўрғон туманининг “Султонобод“ маҳалласи ёшларига қарши майдонга чиқди. Қизғин кечган баҳсда рақибларини йирик - 9:1 ҳисобида мағлуб этган “Қорасув” маҳалласи ёшлари мусобақанинг вилоят босқичи ғолиблигини қўлга киритди.

3-ўрин учун майдонда тўп сурган Зангиота туманининг Улуғбек номли ва Ангрен шаҳрининг “Наврўз-1” жамоаси ўртасидаги учрашув 4:1 ҳисобида зангиоталик ёшлар фойдасига ҳал бўлди.

photo5373269220378389219.jpg

photo5375493167329160044.jpg

Ғолиб жамоалар, иқтидорли футболчи ёшлар махсус диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Юқори Чирчиқ туманининг “Қорасув“ маҳалласи ёшлари мазкур ёш тоифаси бўйича ўтказилаётган анъанавий “Чарм тўп“ мини футбол мусобақасининг республика босқичида иштирок этади.

3 556
Авазбек ХУДОЙҚУЛОВ, ЎзА мухбири