Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

06.08.2018 15:51 Чоп этиш версияси

ОНЛАЙН. Эктор Купер: “Ўзбекистонда тартибли жамоа тузаман”

ОНЛАЙН. Эктор Купер: “Ўзбекистонда тартибли жамоа тузаман”
Миллий терма жамоамиз янги Бош мураббийи аргентиналик мутахассис Эктор Купер иштирокидаги матбуот анжуманида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди. 

Мутахассис ўз тактикаси ҳақидаги саволга ҳозирча жавоб беролмаслигини айтди. 

“Албатта, ҳозир мен бир нарса дея олмайман. Чунки мени тактикаларимга футболчилар мос келмаса қийин бўлади”, деди Купер. 

Э.Купер агар терма жамоа жаҳон чемпионатига чиқа олмаса, шартнома бир йилгача ҳам бормаслигини айтди. Асосий мақсад – терма билан жаҳон чемпионатига бориш эканини билдирди. 

“Ўзбекистон термасидан тушган таклифга розилигингиз учун қанча вақт керак бўлди ва қайси жиҳатлар розилигингизга сабаб бўлди?”, деган саволга Купер шундай жавоб қайтарди:

“Биринчиси, 23 ёшгача бўлган футболчиларнинг Осиё чемпиони бўлгани. Натижали жойда ишлайман. Аввал ҳам айтганимдек, Миллий термада тартибли жамоа тузиш ниятидаман. Айрим ўзгартишлар билан жамоани ўзгартирса бўлади яъни психологик жиҳатлар билан. Сабр қилсак ҳаммасига эришамиз. Ортиқча ваъда бермайман. Қуруқ ваъдадан фойда йўқ”.

Матбуот анжумани ниҳоясига етди. Энди жараённи кузатиб борамиз. Ҳақиқатдан буни вақт кўрсатади. Uza.uz сайтини кузатиб боринг, Сизга энг сўнгги ва муҳим янгиликларни тақдим этишни давом этамиз!

Шоҳруҳ Нўъмонов, Муҳаммад Амин (сурат) ЎзА