ЎзА Ўзбек

06.08.2018 15:30 Чоп этиш версияси

ОНЛАЙН. Эктор Купер: “Менинг ҳам ўз режаларим бор”

ОНЛАЙН. Эктор Купер: “Менинг ҳам ўз режаларим бор”
Миллий терма жамоамиз янги Бош мураббийи аргентиналик мутахассис Эктор Купер иштирокидаги матбуот анжумани қизғин паллага кирди. 

Мутахассис журналистларнинг саволларига жавоб қайтармоқда. 

“Ҳамма мураббийлар сингари менинг ҳам шахсий режаларим бор. Олимпия термаси учун мен жавобгар эмасман. Ўйинларини кузатишим мумкин холос. Менинг асосий режам – қисқалик, секинлик ва аниқлик”, деди Купер.

“Ўзбекистон ҳақида маълумотга эгамисиз?” деган саволга Э.Купер шундай жавоб берди:

“Ҳозирча ҳеч нарса ҳақида хабардор эмасман. Ишончим комил, бу жамоа билан нимагадир эриша оламан”. 

“Сиз мамлакатимизда мунтазам истиқомат қиласизми, ёки фақат йиғинларда келиб-кетиб юрасизми?”, деган саволга Э.Купер: “Аввал шароитлар билан танишиб чиқишим керак. Аргентина ва Испанияга ҳам бориб келиб тураман. Мураббийлар билан келишиб иш қиламан. Маҳаллий мураббийлар билан ҳам келишиб иш қилишим мумкин агар улардан қайсинисидир менга маъқул бўлса”. 

Шоҳруҳ Нўъмонов, Муҳаммад Амин (сурат) ЎзА
11 860