Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

04.04.2017 12:12 Чоп этиш версияси

"Олмалиқ" – Ўзбекистон кубоги соҳиби

"Олмалиқ" – Ўзбекистон кубоги соҳиби Пойтахтимиздаги "Ўзбекистон" спорт мажмуасида ўтказилган футзал бўйича XXI Ўзбекистон кубогининг финал учрашувида "Ардус" ва "Олмалиқ" жамоалари ўзаро баҳслашди.

Мусобақанинг ярим финалида мамлакат кубогининг амалдаги соҳиби – “Ардус” "Металлург" клубини 5:1 ҳисобида мағлубиятга учратган эди. “Олмалиқ” эса "Дўстлик-AIN" жамоаси устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган.

Ҳал қилувчи баҳс кутилганидек муросасиз курашларга бой бўлди. Учрашувда "Олмалиқ" жамоаси 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, ўз тарихида илк бор кубок соҳибига айланди. Жамоага ғалаба келтирган голларга Сирожиддин Маҳмудов, Жамолиддин Шарипов ва Артур Юнусов муаллифлик қилди.

Байрам Айтмуродов, Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА
2 948






Все о погоде - Pogoda.uz