ЎзА Ўзбек

30.07.2019 Чоп этиш версияси

Олмалиқ белбоғли кураш бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади

Олмалиқ белбоғли кураш бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади

Жорий йил 8-11 август кунлари Олмалиқ шаҳрида белбоғли кураш бўйича 2002-2004 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказиладиган ушбу мусобақага Олмалиқ кон-металлургия комбинати АЖ спорт мажмуаси мезбонлик қилади. Чемпионатда Германия, Исроил, Ҳиндистон, Эрон, Хитой каби дунёнинг қирққа яқин давлатидан қарийб 200 нафар полвон ғолиблик учун баҳс олиб бориши кутилмоқда.

Жаҳон биринчилиги баҳсларида ўсмир болалар -42, -45, -50, -55, -60, -65, -71, -77, -85, -95 кг. ҳамда 95 кг.дан юқори вазн тоифаларида бел олишса, қизлар -44, -48, -52, -57, -63, -70 кг. ҳамда 70 кг.дан юқори вазнда ғолиблик учун баҳслашади.

Мусобақада ўз вазн тоифаларида 1-ўринни қўлга киритган полвонлар ташкилотчилар томонидан 1 500 АҚШ доллари, 2-ўрин соҳиблари 1 000 АҚШ доллари ҳамда 3-ўринга сазовор бўлган полвонлар эса 500 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофотлари билан ҳам тақдирланади.

4 089
ЎзА