ЎзА Ўзбек

13.01.2019 00:37 Чоп этиш версияси

Олимпиячиларимиз Туркияда йиғин ўтказишмоқда, бош мураббий масаласи эса ҳамон очиқ...

Олимпиячиларимиз Туркияда йиғин ўтказишмоқда, бош мураббий масаласи эса ҳамон очиқ...

Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси олдига Токио-2020 олимпиадасига йўлланмани қўлга киритиш вазифаси қўйилган. Ўз навбатида бўлажак мусобақаларга муносиб тайёргарлик кўриши учун олимпиячиларимизга барча шароитлар яратиб берилмоқда.

Жумладан, Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси айни кунларда Туркиянинг Анталия шаҳрида ўқув-машғулот йиғинларини олиб боряпти. Йиғин давомида олимпия терма жамоамиз учун кучли рақиблар билан назорат учрашувларини ташкил этиш режалаштирилган.

114.jpg

Вакилларимиз Туркия йиғини давомида Словакия U-21 термаси, Озарбайжоннинг “Кешла”, Эроннинг “Сепахон” ҳамда Қозоғистоннинг “Тараз” жамоаларига қарши назорат-синов учрашувларида майдонга тушади.

116.jpg

Мазкур учрашувларда олимпия терма жамоасига номзод бўлган футболчилар синовдан ўтказилиб, жамоанинг асосини шакллантириб бориш режалаштирилган. Фақат бизни бироз ташвишга солаётган жиҳат, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳалигача Олимпия термасини қайси мутахассисга ишониб топшириш борасида бир тўхтамга кела олмаётганидир. Олимпия саралаш мусобақаларига эса тобора кам вақт қолмоқда.

Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Туркия йиғинига қуйидаги футболчилар жалб этилган:

Дарвозабонлар:

Умиджон Эргашев – “Насаф”

Умиджон Ҳамроев – “Пахтакор”

Машҳуржон Муҳаммаджонов – “Насаф”

Ҳимоячилар:

Ислом Қобилов – “Бунёдкор”

Ҳусниддин Ғофуров – “Нефтчи”

Ойбек Рустамов – “Қўқон-1912”

Дилшод Саидов – “Насаф”

Суҳроб Нуруллоев – “Металлург”

Ҳожиакбар Алижонов – “Пахтакор”

Нурилло Тўхтасинов – “Сўғдиёна”

Иброҳим Йўлдошев – “Пахтакор”

Шерзод Насруллаев – “Насаф”

Ҳусниддин Алиқулов – “Машъал”

Ярим ҳимоячилар:

Илҳом Алижонов – “Насаф”

Жасур Яхшибоев – “Пахтакор”

Аброрбек Исмоилов – “Нефтчи”

Остон Ўрунов – “Навбаҳор”

Санжар Қодирқулов – “Бунёдкор”

Ислом Кенжабоев – “Насаф”

Шароф Муҳитдинов – “Насаф”

Ислом Рашидхонов – “Насаф”

Диан Талхатов – “Пахтакор”

Азизжон Ғаниев – “Насаф”

Ҳужумчилар:

Бобур Абдухолиқов – “Насаф”

Миржаҳон Мираҳмадов – “Бунёдкор”

Азизбек Омонов – “Локомотив”

ЎзА
5 865