ЎзА Ўзбек

11.02.2019 17:31 Чоп этиш версияси

Олимпиячиларимиз Испанияда кимларга қарши ўйин ўтказади?

Олимпиячиларимиз Испанияда кимларга қарши ўйин ўтказади?

Хабарингиз бор, Любинко Друлович бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 4 февралдан буён пойтахтда навбатдаги ўқув-машғулотлар йиғинини олиб боришмоқда. Тошкентдаги ўн кунлик машғулотлардан сўнг футболчиларимиз йиғинни давом эттириш учун Испанияга йўл олиши ва у ерда учта ўртоқлик учрашуви ўтказиши ҳақида ҳам хабар берган эдик.

photo5406888536449329851.jpg

Сербиялик мутахассис Любинко Друлович биринчи навбатда футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилашга эътибор қаратмоқда. Шу мақсадда Олимпия терма жамоаси аъзоларидан жисмоний тестлар олинди. Тест натижаларига қараб мураббийлар штаби ҳар бир футболчи учун алоҳида юкламалар беришмоқда.

photo5409299366017083809.jpg

Тошкентдаги йиғини 14 февралга қадар давом этади. Шу куни вакилларимиз Испанияга йўл олади. Сан-Педро-дель-Пинатар шаҳридаги йиғин давомида терма жамоамиз учта назорат учрашувида майдонга тушади. Жумладан, 16 февраль куни Любинко Друлович шогирдлари Австриянинг “ВСГ Ваттенс“ клуби билан куч синашса, 19 февраль куни “Реал Мурсия А“ жамоасига қарши саф тортишади. 21 февралда олимпиячиларимиз “Локомотив“ (Тбилиси) жамоасига қарши назорат учрашуви ўтказиши режалаштирилган.



Ойбек Юнусов, ЎзА​​