ЎзА Ўзбек

02.05.2019 Чоп этиш версияси

Олимпия ўйинларининг илк йўлланмасини қўлга киритган спортчи

Олимпия ўйинларининг илк йўлланмасини қўлга киритган спортчи

Бугун Ўзбекистон том мaънода спорти ривожланаётган, спортни руҳ ва дил тантанасига айлантирган одамлар мамлакатига айланган. Пировардида, ёшлар ўртасидa соғлом турмуш тарзи қарор топиб, спортнинг оммавийлиги тaъминлaнмоқда. Бунинг натижасида жаҳон спорт ареналарида Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қиладиган спортчиларимиз сафи кундан-кунга кенгайиб, улар нуфузли мусобақаларида юксак ғалабаларга эришган ҳолда мамлaкатимиз спорт салоҳиятини дунёга намоён қилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 9 мaртдaги ”Ўзбекистон спортчилaрини 2020 йил Токио шaҳридa (Япония) бўлиб ўтaдигaн XXXII ёзги Олимпия вa XVI Пaрaлимпия ўйинлaригa тaйёрлaш тўғрисидa”ги қaрори ижросини таъминлаш мақсадида махсус дастур қабул қилинди. Бу эса спортчилар ва мураббийлар олдига мусобақаларга жисмоний, руҳий жиҳатдан пухта тайёргарлик кўриш, бу борадаги ишлар самарадорлигини оширишдек муҳим вазифаларни қўймоқда.

Мамлакатимизда Олимпия ўйинлари дастуридан жой олган спорт турларини аҳоли ўртасида янада оммалаштириш, мазкур спорт турлари бўйича тажрибали спортчиларни камол топтириш ишлари самарали олиб борилмоқда.

Дарҳақиқат, Олимпия ўйинлари дастуридан жой олган спорт турлари, жумладан, теннисни кенг оммалаштириш борасида амалга оширилаётган изчил ишлар самараси спортчиларимиз эришаётган муваффақиятларда ўз ифодасини топмоқда. Мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин ана шундай спортчилардан биридир.

Денис теннис билан шуғулланишни беш ёшидан бошлаган. Мана, бир неча йилдирки, унинг ҳам инсон, ҳам спортчи сифатидаги тарбияси билан онаси – Клавдия Истомина шуғулланади.

Теннисчимиз 2001 йилда ”Фьючерс” туркумига кирувчи мусобақалардан бирига кетаётиб, автоҳалокатга учрайди. Натижада у бир неча йил давомида спортдаги профессионал фаолиятини тўхтатиб туришга мажбур бўлади. У 2003 йилдагина катта теннисга қайтади. Шу йилдан бошлаб маҳоратини ошириш устида тинимсиз ишлайди ва яхши натижалар кўрсата бошлайди. 2005-2011 йиллар давомида Денис Истомин “Челленжер” ва “Фьючерс” туркумларига кирувчи яккалик баҳсларида 14 маротаба ғалаба қозонди. Жуфтлик баҳсларда эса 15 маротаба финалда иштирок этиб, 11 марта ғолиб чиқди.

2010 йилда теннисчи Осиё ўйинларида иккита кумуш медалга эга бўлди. Улардан бири яккалик баҳсларда қўлга киритилгани билан аҳамиятлидир. 2013 йилда Денис Истомин Москвада ўтган АТП турнири жуфтлик баҳсларида ўзининг биринчи совринига эга чиқди.

Теннисчимиз 2014 йили Инчеонда ўтган Осиё ўйинларининг жамоавий баҳсларида бронза медалига сазовор бўлди. Буюк Британиянинг Ноттенгем шаҳрида Профессионал теннисчилар уюшмаси – АТР туркумига кирувчи “Aegon Nottingham Open – 2015” халқаро турнирида ҳам юксак савияда ўйин намойиш этиб, бош совринни қўлга киритди. Шунингдек, у ўша йили Швейцариянинг Гштад шаҳрида ўтказилган “Suisse Open Gstaad” анъанавий халқаро турнирининг жуфтлик баҳсларида ғолиб бўлди. 2017 йили эса Хитойда ўтказилган халқаро турнирнинг бош соврини соҳибига айланди.

2018 йилги спорт мавсуми Денис Истомин учун муваффақиятли ўтди. Теннисчимиз АҚШ ва Қозоғистонда ўтган “Challenger” туркумидаги мусобақаларда бош совринни қўлга киритди. Шунингдек, у Индонезияда ўтган XVIII ёзги Осиё ўйинларида ғалаба қозониб, нафақат ўзбек, балки Марказий Осиё спортчилари ўртасида биринчи бўлиб 2020 йил Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтадиган ХХХII ёзги Олимпия ўйинларининг йўлланмасини қўлга киритди.

– Жорий йилги спорт мавсуми мен учун келаси йилда Япониянинг Токио шаҳрида ўтадиган Олимпия ўйинларига муҳим тайёргарлик босқичини ўтайди, – дейди Д.Истомин. – Мамлакатимиз менга ўзим хоҳлаган спорт тури билан шуғулланишим учун барча имкониятларни берди. Мен бунга жавобан нуфузли турнирларда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга бор куч-ғайратим билан интиламан. Ўтган йили Осиё ўйинларида олтин медални қўлга киритдим. Эндиликдаги мақсадим, Олимпия ўйинлари медалига сазовор бўлишдир.

Айни дамда Денис барча спортчиларимиз қатори XXXII ёзги Олимпия ўйинларига тайёрланмоқда. У гарчи тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаси – Олимпиада йўлланмасини қўлга киритган бўлса-да, тинимсиз меҳнат қилиб ўз устида ишламоқда.

Албатта, бу йилги мусобақаларда Денис каби бир қатор етакчи спортчиларимиз нуфузли чемпионат ва турнирларда Олимпия ўйинлари йўлланмалари учун мамлакатимиз номидан иштирок этади. Зеро, ҳар бир спортчи энг нуфузли мусобақа – Олимпия ўйинларида ўз Ватани байроғини баланд кўтаришни орзу қилади.

3 677
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА