ЎзА Ўзбек

29.01.2020 Чоп этиш версияси

Олимпиадага йўлланма олган спортчига Cobalt берилди

Олимпиадага йўлланма олган спортчига Cobalt берилди

Хабарингиз бор, жорий йил Япония пойтахти Токио шаҳри XXXII ёзги Олимпия ҳамда XVI Паралимпия ўйинларига мезбонлик қилади.

Фарғоналик Расулжон Абдураҳимов 2019 йил 10-15 ноябрь кунлари Германиянинг Штутгарт шаҳрида бўлиб ўтган спорт гимнастикаси бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритган эди.

Спортчи ва унинг ота-оналари меҳнатини қадрлаш мақсадида, Фарғона вилояти ҳокимлиги томонидан Расулжон Абдураҳимовга Cobalt автомашинаси, гимнастика тури бўйича федерация раҳбари Нигора Латиповага 25 млн. сўм ҳамда спортчининг ота-онасига 10 млн. сўм пул мукофотлари топширилди.

Ишонамизки, қолган спорт турлари бўйича ҳам спортчиларимиз Олимпиада йўлланмаларини қўлга киритиб, юртимиз байроғини юксакларга кўтаришади.

3 453
ЎзА