Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.04.2018 16:24 Чоп этиш версияси

Олим Арифов футбол бўйича жаҳон чемпионатида комиссар сифатида ишлайди.

Олим Арифов футбол бўйича жаҳон чемпионатида комиссар сифатида ишлайди. Жорий йилнинг 14 июнь куни Россияда футбол бўйича жаҳон чемпионати бошланади.

ФИФА ташкилоти мазкур чемпионатда ишлайдиган ҳакамлар рўйхатида ҳамюртларимиз Равшан Эрматов ва Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар борлигини эълон қилган эди.

Шунингдек, ФИФА жаҳон чемпионатида илк маротаба ЎФА Халқаро бошқармаси бошлиғи ўринбосари Олим Арифов жорий йилги жаҳон чемпионатига комиссар сифатида ишлашга расман таклиф қилинган.

Шуни таъкидлаб ўтиш кераккий, бу кунга қадар Ўзбекистондан, балки Марказий Осиё давлатларидан ҳеч ким жаҳон чемпионатларида комиссар сифатида ишламаган.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
7 730