Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

07.08.2017 18:55 Чоп этиш версияси

Нукусда гандбол бўйича ўтказилган Ўзбекистон чемпионати финал босқичи якунланди

Нукусда гандбол бўйича ўтказилган Ўзбекистон чемпионати финал босқичи якунланди 2003-2004 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида бўлиб ўтган мусобақада Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлардан келган жамоалар иштирок этди.

– Ўзбекистон гандбол федерацияси, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳамкорлигида ўтказилган мусобақа мамлакатимиз терма жамоасини шакллантириш, унинг таркибига ёш, истеъдодли спортчиларни жалб этишга хизмат қилди, – дейди Ўзбекистон гандбол федерацияси бош котиби Исмоил Матхолиқов. – Кескин курашларга бой бўлган мусобақада энг кучлилар сараланди.

Қорақалпоғистонлик ёш гандболчилар биринчи ўринни эгаллаб, келгуси йили Россияда ўтказиладиган халқаро турнирда қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. Иккинчи ўринга Андижон вилояти, учинчи ўринга Фарғона ва Сирдарё вилоятлари жамоалари сазовор бўлди.

Аминбой Ортиқбоев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА
3 605






Все о погоде - Pogoda.uz