Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.04.2017 17:58 Чоп этиш версияси

Баркамол авлод – 2017: қўл тўпи бўйича финал босқичи иштирокчилари аниқланди

Баркамол авлод – 2017: қўл тўпи бўйича финал босқичи иштирокчилари аниқланди Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган "Баркамол авлод – 2017" спорт ўйинларининг қўл тўпи бўйича саралаш мусобақалари ғолиблари Жиззах вилоятида бўлиб ўтадиган финал босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Нукус шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтган мусобақанинг қизлар баҳсида Наманган, Андижон, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари жамоалари “Баркамол авлод – 2017” спорт ўйинлари финал босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Ўғил болалар ўртасидаги баҳсларда Андижон вилояти терма жамоаси Қашқадарё вилояти вакилларини 42:37 ҳисобида енгди. Қорақалпоғистонлик ёшлар самарқандлик спортчиларни 21:20 ҳисоби билан мағлубиятга учратган бўлса, Жиззах ва Хоразм вилоятлари ёш спортчилари беллашувида 27:26 ҳисоби қайд этилди. Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилояти жамоалари ўртасидаги баҳсда 28:13 ҳисобида пойтахтлик спортчиларнинг қўли баланд келди.

Финал босқичига йўлланмани қўлга киритган Андижон ва Жиззах вилоятлари, Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикаси жамоалари Жиззахда яна учрашадиган бўлди.

Аминбой Ортиқбоев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА
4 952






Все о погоде - Pogoda.uz