ЎзА Ўзбек

29.10.2012 17:37 Чоп этиш версияси

Ғолиблар аниқланди

Тошкент вилояти Пискент автополигонида автомобиль ҳалқа пойгаси бўйича Ўзбекистон шахсий биринчилиги мусобақалари ўтказилди. Унда вилоятлар ва Тошкент шаҳридан қирқ нафарга яқин спортчи иштирок этди.

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг Республика техник ва амалий спорт турлари маркази томонидан ташкил этилган мусобақада спортчилар уч йўналиш бўйича ғолиблик учун курашди. Беллашувларда пойтахтлик Азиз Эргашев, Жасур Атаматов ва Жаҳонгир Эрматов ўз йўналиши бўйича зафар қучди.

– Ўзбекистон чемпиони бўлганимдан қувончим чексиз, – дейди Азиз Эргашев. – Ниятим халқаро майдонларда мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиш, келажакда юртимиз автомобиль ҳалқа пойгаси спорти ривожига муносиб ҳисса қўшишдир.

Чемпионат ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан муносиб рағбатлантирилди.


ЎзА, Х. Салимов
7 319