ЎзА Ўзбек

04.03.2020 Чоп этиш версияси

Ольга Забелинская Токио–2020да Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади

Ольга Забелинская Токио–2020да Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади

Халқаро Олимпия қўмитаси велоспорт бўйича мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилаётган Ольга Забелинскаянинг Токио – 2020 мусобақасида Ўзбекистон учун иштирок этишини расман тасдиқлади.

Хабарингиз бор, велоспорт бўйича терма жамоамиз аъзоси Ольга Забелинская велошоссе йўналиши бўйича Токио Олимпиадасига йўлланма олган эди. Бироқ бир жиҳати борки, спортчиларнинг фуқаролиги алмашган ҳолатда Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) томонидан расмий тасдиқ берилиши кутилади.

Ольга Забелинская 2017 йилгача Россия терма жамоаси учун иштирок этган. 2018 йилдан терма жамоамиз либосида юртимиз шарафини ҳимоя қилмоқда. 2019 йил эса Тошкентда ўтган велошоссе бўйича Осиё чемпионатида Токио – 2020 ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма олди. Кеча ХОҚнинг халқаро алоқалар департаменти Забелинскаянинг яқинлашиб келаётган Токио Олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси учун иштирок этишига рухсат берувчи расмий нома жўнатди, дея хабар бермоқда мамлакатимиз велоспорт федерацияси.

Умид қилиб қоламизки, 3 карра Олимпия ўйинлари совриндори Ольга Забелинская Токиода Ўзбекистон делегацияси учун ҳам яна бир медални тортиқ қилади.


2 035
ЎзА