ЎзА Ўзбек

14.01.2019 09:45 Чоп этиш версияси

Ольга Забелинская омниум пойгаларида бронза медалини қўлга киритди

Ольга Забелинская омниум пойгаларида бронза медалини қўлга киритди
Жакартада велотрек бўйича ўтказилаётган Осиё чемпионатида терма жамоамиз аъзолари навбатдаги медални қўлга киритишди.

Ольга Забелинская омниум йўналишида бронза медалига сазовор бўлди. Мазкур йўналишда олтин ва кумуш медаллар Япония ва Хитой Тайпейи спортчиларига насиб қилди.

Кеча, шунингдек, мэдисон пойгаларида Ольга Забелинская ва Екатерина Кнебелева тандеми бронза медалини қўлга киритди. Биринчи ва иккинчи ўринлар мос равишда Япония ва Жанубий Корея вакилларига насиб этди.

Қайд этиш лозимки, ушбу медаль терма жамоамиз учун Индонезиядаги Осиё чемпионатида бешинчиси бўлди. Бунгача Забелинская олтин ва кумуш, Янина Кускова эса кумуш ва бронза медалларини қўлга киритганди.​

ЎзА
2 228