ЎзА Ўзбек

01.09.2019 Чоп этиш версияси

Ольга Забелинская олтин медални қўлга киритди

Ольга Забелинская олтин медални қўлга киритди

31 август куни Германияда аёллар ўртасида бўлиб ўтган “Europakriterium der Bahnfahrer” халқаро мусобақасида аёллар миллий терма жамоаси аъзоси Ольга Забелинская 1-ўринни эгаллаб, олтин медални қўлга киритди, деб хабар бермоқда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ахборот хизмати. 2-ўрин Германиялик Гудрун Стоскга, 3-ўрин Россиялик Тамара Дроновага насиб этган.

Велоспортчимизнинг ушбу ютуғи Ўзбекистон Мустақиллигининг 28 йиллик байрамига муносиб совға бўлди.

11 708
ЎзА