ЎзА Ўзбек

12.02.2019 Чоп этиш версияси

Оле-Гуннар Сульшер: Марсьяль Роналду даражасига чиқа олади

Оле-Гуннар Сульшер: Марсьяль Роналду даражасига чиқа олади

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер шогирди Антони Марсьялнинг ўйини ўсиб бораётгани ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Биласизми, бундан 12 йил олдин Криштиану билан бирга ўйнардик. У жуда ишончсиз ўйин кўрсатарди. Жамоа энди ўз ўйинини йўлга қўйиб олаётган пайтда Роналду гол ура бошлади. Кейинчалик, кўп машқлар натижасида ҳозирги даражасига чиқди. Ҳа, у жуда кўп меҳнат қилган эди.

Антонида ҳам ғалабага ташналик ва тиришқоқлик ҳисси бор. Агар Марсьял Роналду даражасига эришмоқчи бўлса, у нима қилиш кераклигини билади. Ҳаммаси унинг ўзига боғлиқ. У истеъдодли. Ўйлашимча, Антони Криштианунинг даражасига чиқа олади”, - дейди “қизил иблислар” устози.

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Юнайтед” Англия Премьер-лигасининг 26-туридан ўрин олган “Фулҳем”га қарши баҳсда 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Голлардан бирига француз ҳужумчиси Антони Марсьял муаллифлик қилди.

2 447
ЎзА