ЎзА Ўзбек

03.11.2018 Чоп этиш версияси

Ғофур Раҳимов – AIBA президенти!

Ғофур Раҳимов – AIBA президенти!
Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида Халқаро ҳаваскор бокс федерацияси (AIBA)нинг Конгресси бўлиб ўтаётганлиги хабар қилинганди.

Бугун Конгресс давомида президентлик сайлови ҳам ўтказилди. Президентлик сайловида ҳамюртимиз Ғофур Раҳимов ва Осиё бокс Конфедерацияси раҳбари, қозоғистонлик Серик Конакбаев иштирок этди.

Сайловда қатнашган 134 мамлакат вакилларидан 86 нафари Ғофур Раҳимовга ўз овозини берди ва ҳамюртимиз шу тариқа ғалаба қозонди. Энди Раҳимов 2022 йилгача AIBA президенти сифатида фаолият олиб боради.

5 051
ЎзА