Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.03.2017 13:06 Чоп этиш версияси

Одил бош соврин соҳиби

Умидли теннисчимиз Одил Каримов Қозоғистоннинг Актобе шаҳрида ўсмирлар ўртасида ўтказилган халқаро мусобақанинг жуфтлик баҳсларида ғалаба қозонди.

Одил Каримов россиялик шериги Акшин Мехтиев билан бирга финалга қадар қозоғистонлик Шоҳрух Ғайратов ва Бекзод Усипбеков, Амир Аитқози ва Дмитрий Безбородов, россиялик Алибек Качмазов ва Клим Козиревни енгди.

Финал учрашувида Одил ва Акшинга мезбон теннисчилар Тимур Мауленов ва Диас Мейирбек қаршилик кўрсатди. Қизиқарли баҳсларга бой ўтган ўйинда рақибларига нисбатан ҳар томонлама устунлик қилган О.Каримов ва А.Мехтиев бош совринни қўлга киритди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
3 064






Все о погоде - Pogoda.uz