ЎзА Ўзбек

20.02.2019 Чоп этиш версияси

ОЧЛ: “Локомотив” уйда бошлаб уйда якунлайди, “Пахтакор” эса...

ОЧЛ: “Локомотив” уйда бошлаб уйда якунлайди, “Пахтакор” эса...

Кеча Осиё Чемпионлар лигасининг саралаш баҳслари якунланиб, гуруҳ босқичига чиққан барча жамоалар номи маълум бўлди.

Саралаш босқичидан муваффақиятли ўтиб олган жамоалар сафида мамлакатимиз вице-чемпиони “Пахтакор”нинг ҳам борлиги кишини қувонтиради. “Шерлар” БААнинг “Ан-Наср” жамоаси устидан ғалаба қозониб, “Д” квартетини тўлдиришди. Энди улар Эроннинг машҳур “Персеполис”, Саудия Арабистонининг “Ал-Аҳли” ҳамда Қатарнинг “Ал-Садд” клублари билан куч синашади.

Ўзбекистон чемпиони “Локомотив” клуби эса ҳал қилувчи баҳсларда “B” гуруҳидан жой олганидан хабарингиз бор. “Темирйўлчилар” жамоаси гуруҳ босқичини ўз майдонида БААнинг “Ал Ваҳда” клубига қарши ўйин билан бошлайди. Эътиборлиси, “Локо” сўнгги турда ҳам ўз уйида Қатар вакили “Ар-Райан”га қарши тўп тепади.

“Пахтакор” аксинча, гуруҳ босқичини Теҳрондаги машҳур “Озоди” стадионида мезбон “Персеполис”га қарши баҳс билан бошлайди. Ва “шерлар” 6-турни ҳам сафарда ўтказишади, бу сафар улар Саудия Арабистонида “Ал Аҳли”га қарши майдонга тушади.

“Локомотив” клубининг гуруҳ босқичидаги ўйинлари тақвими:

1-тур. 4 март

“Локомотив” – “Ал-Ваҳда” (БАА)

2-тур. 11 март

“Ар-Райан” (Қатар) – “Локомотив”

3-тур. 9 апрель

“Ал-Иттиҳод” (Саудия Арабистони) – “Локомотив”

4-тур. 22 апрель

“Локомотив” – “Ал-Иттиҳод” (Саудия Арабистони)

5-тур. 7 май

“Ал-Ваҳда” (БАА) – “Локомотив”

6-тур. 21 май

“Локомотив” – “Ар-Райан” (Қатар)

“Пахтакор” клубининг гуруҳ босқичидаги ўйинлари тақвими:

1-тур. 5 март

“Персеполис” (Эрон) – “Пахтакор”

2-тур. 12 март

“Пахтакор” – “Ал-Аҳли” (Саудия Арабистони)

3-тур. 9 апрель

“Пахтакор” – “Ал-Садд” (Қатар)

4-тур. 22 апрель

“Ал-Садд” (Қатар) – “Пахтакор”

5-тур. 6 май

“Пахтакор” – “Персеполис” (Эрон)

6-тур. 20 май

“Ал-Аҳли” (Саудия Арабистони) – “Пахтакор”

4 514
ЎзА