ЎзА Ўзбек

20.12.2019 Чоп этиш версияси

Оғир атлетикачимиз халқаро турнирда олтин медални қўлга киритди

Оғир атлетикачимиз халқаро турнирда олтин медални қўлга киритди

Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Хитойда ўтказилган Жаҳон кубогидан сўнг Қатар Халқаро кубогида иштирок этмоқда. Бугун мусобақа доирасида ўтказилган баҳслар жамоамиз учун муваффақиятли якунланди.

-55 килограмм вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Муаттар Набиева мусобақа ғолиблигини қўлга киритди, деб ёзмоқда МОҚ.

Ҳамюртимиз ўз чиқишларида даст кўтаришда 89 кг, силтаб кўтаришда 114 кг ва икки кураш бўйича 203 килограмм натижа қайд этди.

Шубҳасиз, бу натижа Набиевага ҳар уч йўналишда олтин медалларни тақдим қилди. Шоҳсупанинг қолган поғоналаридан Украина ва Италия терма жамоаси вакиллари жой олишди.

2 066
ЎзА