ЎзА Ўзбек

20.09.2019 Чоп этиш версияси

Оғир атлетика бўйича ЖЧ: Муаттар Набиева тарихга кирди

Оғир атлетика бўйича ЖЧ: Муаттар Набиева тарихга кирди

Таиланднинг Паттайя шаҳрида ўтказилаётган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатидан хушхабар давом этади.

Бироз аввал аёллар ўртасида -55 килограмм вазн тоифасида ҳамюртимиз Муаттар Набиева ўз иштирокини якунлади. Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.

Юртдошимиз даст кўтариш машқи бўйича 96 килограмм тошни ўзига бўйсундира олди. Эътиборлиси, бу натижа унга якунда бронза медалини тақдим қилди.

Афсуски, силтаб кўтариш машқи юртдошимиз учун кўнгилдагидек якунланмади ва Набиева бу йўналишда 113 килограмм натижа қайд этди. Икки кураш бўйича андижонлик спортчимизнинг қайд этган кўрсаткичи 209 килограммга етди ва бу олтинчи натижа бўлди.

Оғир атлетика бўйича ЖЧ. Таиланд.

Аёллар, -55 кг

1. Циюн Лиао (Хитой) – 227 кг (98 + 129)

2. Жанцион Чжан (Хитой) – 222 кг (99 + 123)

3. Хидилин Диаз (Филиппин) – 214 кг (93 + 121) . . .

6. Муаттар Набиева (Ўзбекистон) – 209 кг (96 + 113)

Таъкидлаш жоиз, бу оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қизларимиз қўлга киритгин дастлабки медаль сифатида тарихда қолмоқда.

Муаттар Набиева ушбу иштироки орқали Токио Олимпиадаси учун жуда қимматли рейтинг очколарини ҳам ўз ҳисобига ёзиб қўймоқда.

Ушбу жаҳон чемпионатининг бугунги кунида Адҳамжон Эргашев (-67 кг) силтаб кўтариш машқи бўйича учинчи ўринга кўтарилган эди.

6 563
ЎзА