ЎзА Ўзбек

17.02.2020 Чоп этиш версияси

Оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати қизғин паллага кирди

Оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати қизғин паллага кирди
Пойтахтимизда оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Мадинабону Жўраева ўсмирлар тоифасида маҳорат кўрсатиб, ғолиб бўлди. Ёшлар ўртасида эса бухоролик Барчиной Эшқулова муросасиз кечган рақобатда хитой таипейилик Я-Тинг Хуангни 1 килограммга ортда қолдиришга эришди.

64 кг. вазн тоифасида ҳамюртимиз Кумушхон Файзуллаева олтин медаллар шодасини қўлга киритди. Юртдошимиз даст кўтаришда 92 кг., силтаб кўтаришда 115 килограмм тошни ўзига бўйсундирди. Ўсмирлар тоифасида эса Машҳура Рустамова бронза медаллари билан тақдирланадиган бўлди.

76 килограмм вазн тоифасида баҳсларга киришган Турсуной Жабборова иккала машқ бўйича 230 кг. натижа кўрсатиб, 3 та олтин медалга эга бўлди.

Ўсмирлар ўртасидаги баҳсларда Ҳожиакбар Олимов кумуш медалга сазовор бўлди. Юртдошимиз даст кўтаришда 126 кг., силтаб кўтаришда 161 кг., икки кураш бўйича эса 287 кг. натижани қайд этди.

Мусобақалар давом этмоқда.

8.jpg

11.jpg

14.jpg

13.jpg

4.jpg

3.jpg

1.jpg

5.jpg

5 382
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА