ЎзА Ўзбек

24.12.2019 Чоп этиш версияси

ОҒИР АТЛЕТИКА: Акбар Жўраев халқаро турнир ғолиби

ОҒИР АТЛЕТИКА: Акбар Жўраев халқаро турнир ғолиби

Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида бўлиб ўтаётган оғир атлетика бўйича “Қатар халқаро кубоги” мусобақасида Акбар Жўраев учта олтин медални қўлга киритди.

-109 килограмм вазн тоифасида кечган баҳсларда ҳамюртимиз аввалига даст кўтариш машқида 185 кг, кейин силтаб кўтаришда 220 килограмм ва умумий ҳисобда 405 килограмм натижа қайд этди. Полвонимиз ушбу ғалабаси билан шунингдек, Токио Олимпиадаси рейтинги учун ҳам қимматли очколарни ишлаб олди.

Хабарингиз бор, кеча эркаклар ўртасида Сарварбек Зафаржонов -81кг вазн тоифасида силтаб кўтариш машқи бўйича 194 килограмм, қизларимиздан -76 килограмм вазнда Турсуной Жабборова даст кўтаришда 104 кг натижа кўрсатиб, кумуш медаль билан тақдирланганди.

1 606
Ойбек ЮНУСОВ, ЎзА​