ЎзА Ўзбек

08.11.2018 21:20 Чоп этиш версияси

Акбар Жўраев даст кўтаришда ёшлар ўртасидаги жаҳон рекордини янгилади

Акбар Жўраев даст кўтаришда ёшлар ўртасидаги жаҳон рекордини янгилади

Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Бугун мусобақа доирасида -102 кг. вазн тоифасида баҳслар ўтказилмоқда ва унда юртимиз шарафини Акбар Жўраев ҳимоя қилди.

Бироз аввал мазкур вазнда даст кўтариш бўйича баҳслар якунланди. Ҳамюртимиз учта уриниш якунига кўра 180 кг. тош кўтарди ва ёшлар ўртасидаги жаҳон рекордини янгилади. Бу ҳақида МОҚ хабар бермоқда.

Демак, ҳамюртимиз ҳозирча даст кўтариш якунига кўра олтин медалга эга чиқди. Унда шунингдек, силтаб кўтариш ва иккикураш якунларига кўра медаль қўлга киритиш имкониятлари ҳам бор.

ЎзА
1 852