ЎзА Ўзбек

14.05.2020 Чоп этиш версияси

Нурмагомедов комадан чиқди

Нурмагомедов комадан чиқди UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси ва устози Абдулманап Нурмагомедов комага тушиб қолгани ва Москвадаги шифохоналарнинг бирида ҳаёт учун курашаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Россия матбуоти хабарига кўра, Абдулманап Нурмагомедов ўзига келган, бироқ унинг аҳволи ҳамон оғирлигича қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, шифокорлар таъқиқига қарамасдан бадантарбия билан машғул бўлган 57 ёшли А.Нурмагомедов аҳволи оғирлашганидан сўнг, юрагидан операция қилинган эди.



3 999
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА