ЎзА Ўзбек

09.10.2019 Чоп этиш версияси

Нурмагомедов “Humo Аrena”да жанг қилади

Нурмагомедов “Humo Аrena”да жанг қилади

Жорий йилнинг 23 ноябрь куни Тошкентдаги кўп тармоқли “Humo Аrena” спорт мажмуасида илк бор расмий тарзда аралаш жанг санъатлари (ММА) турнири ўтказилади.

Унда бир қатор машҳур ММА жангчилари – жаҳон чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов, Зубайра Тхугов ва яна бир қатор спорт юлдузлари ташриф буюриши кўзда тутилган.

Пойтахтимиз мезбонлик қиладиган ушбу мусобақада мамлакатимиз аралаш жанг санъатлари усталари ҳам ўзларининг жангларини ўтказадилар. Марказий жангда эса Ҳабиб Нурмагомедовнинг укаси Умар Нурмагомедов ва Никита Чистяков тўқнаш келади.

7 677
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА