Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

15.09.2017 16:30 Чоп этиш версияси

Нукусда ихтисослаштирилган олий спорт маҳорати мактаби фойдаланишга топширилди

Нукусда ихтисослаштирилган олий спорт маҳорати мактаби фойдаланишга топширилди Нукусда янги спорт мажмуаси – Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган олий спорт маҳорати мактаби фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда мамлакатимизда спортни ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор, айниқса, ёшларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланиши учун яратилаётган замонавий шароит ва имкониятлар ёш авлодни ҳар томонлама баркамол инсонлар этиб тарбиялашда юксак самаралар бераётгани таъкидланди.

8.jpg

12.jpg

Эркин ва юнон-рум кураши, ўзбек жанг санъати, бокс, қиличбозлик сингари спортнинг 11 тури билан шуғулланиш имконияти яратилган янги спорт мажмуасини бунёд этиш учун 15 миллиард сўмлик қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилди. Замонавий спорт жиҳозлари билан таъминланган 7 спорт зали, 20 ўринли ётоқхона, ошхона, машғулотлар учун сунъий қопламали спорт майдончаларида 700 дан зиёд ўғил-қиз спорт билан мунтазам шуғулланиши мумкин.

– Янги спорт мажмуасида спортчилар ва мураббийлар учун барча шароит яратилган, – дейди Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган мураббий Жамила Боймуродова. – Бундай замонавий шароитларда тобланган ёшларимиз халқаро мусобақаларда янада улкан ютуқларни қўлга киритади.

Аминбой Ортиқбоев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА
2 823






Все о погоде - Pogoda.uz