ЎзА Ўзбек

12.03.2018 18:16 Чоп этиш версияси

Нукусда бодибилдинг бўйича очиқ чемпионат ўтказилди

Нукусда бодибилдинг бўйича очиқ чемпионат ўтказилди
Нукусда спортнинг бодибилдинг тури бўйича Қорақалпоғистон очиқ чемпионати ўтказилди.

Ўзбекистон бодибилдинг, фитнес ва мас-рестлинг федерацияси Қорақалпоғистон филиали томонидан илк маротаба ташкил этилган очиқ чемпионатда 70 дан ортиқ спортчи 13 вазн тоифасида иштирок этди.

– Чемпионатга Бухоро, Навоий, Тошкент, Андижон, Жиззах ва Хоразм вилоятларидан бодибилдингчилар келди, – дейди Ўзбекистон бодибилдинг, фитнес ва мас-рестлинг федерацияси Қорақалпоғистон филиали раиси Бахт Шувақбаев. – Келажакда мас-рестлинг ва армрестлинг бўйича мусобақалар ўтказиш режалаштирилмоқда.

Мусобақа якунида қорақалпоғистонлик Илҳом Мирзамуродов биринчи, Нурсаид Эргашов иккинчи, Алихан Раҳметов ва Алпомиш Алламберганов учинчи, Ислом Сержанов билан Зафар Шукуруллаев тўртинчи ўринни эгаллади.

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан тайёрланган диплом ва эсдалик совғалари, шунингдек, пул мукофотлари билан тақдирланди.

Чемпионатда ҳаваскорлар ўртасида ўтказилган "Арнольд классик – 2018" халқаро мусобақаси олтин медали соҳиби, чемпион, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Михаил Волинкин меҳмон бўлди.

Анвар Насирлаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА
11 417