Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

25.09.2017 14:24 Чоп этиш версияси

Нуфузли мусобақа муваффақиятли бошланди

Нуфузли мусобақа муваффақиятли бошланди Пойтахтимиздаги "Ўзбекистон" спорт мажмуасида гандбол бўйича хотин-қизлар ўртасида Осиё чемпионлар лигаси мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон, Эрон, Қозоғистон ва Ҳиндистон жамоалари ғолиблик учун ўзаро баҳслашмоқда.

Мусобақанинг дастлабки турида “AGMK” жамоаси Қозоғистоннинг “ILE” клуби билан 36:36 ҳисобида дуранг ўйнаган бўлса, “Uzbechka” жамоаси Ҳиндистоннинг “India” командасини 37:31 ҳисобида мағлубиятга учратди. Шунингдек, Қозоғистоннинг “Almaty” ва Эроннинг “Larestan” жамоалари баҳси 23:19 ҳисобида якунланди.

Мусобақанинг иккинчи турида қуйидаги натижалар қайд этилди: “ILE”-“Almaty” - 32:27, “Larestan”-“Uzbechka” - 23:20, “АGMK”-“India” - 45:27.

Жавоҳир Тошхўжаев, Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА
2 854






Все о погоде - Pogoda.uz