ЎзА Ўзбек

01.09.2019 Чоп этиш версияси

Нилуфар Зокирова ҳамда Дилноза Раҳматовадан яна бир қувончли хабар

Нилуфар Зокирова ҳамда Дилноза Раҳматовадан яна бир қувончли хабар

Куни кеча Венгрияда ўтган байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этиб, Токио-2020 Олимпия ўйинларига йўлланма олган қизларимиз Нилуфар Зокирова ҳамда Дилноза Раҳматова навбатдаги мусобақада ҳам омадли иштирок этишди. 

Бу ҳақида Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Қизларимиз Москва шаҳрида анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган Россия Президенти кубоги учун байдарка ва каноэда эшкак эшиш баҳсида кумуш медални қўлга киритдилар. 500 метр масофага жуфтликда кечган финал беллашувида Россия ва Чехия терма жамоаси вакилларидан иборат экипаж биринчи бўлиб марра чизиғини кесиб ўтган бўлса, мезбонлар жуфтлиги кучли учликни якунлаб берди.

8 598
ЎзА