Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.06.2018 14:06 Чоп этиш версияси

Нилуфар Қудратованинг голлари шодаси

Нилуфар Қудратованинг голлари шодаси
Футбол бўйича аёллар ўртасида ўтказилган мамлакат чемпионатининг 11-тур доирасидаги “Севинч” – “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги учрашувда қаршиликлар рақиблари дарвозасига нақд 15 та тўп киритишди, шу голларнинг деярли ярми Нилуфар Қудратовага тегишли бўлди.

Мазкур турда кутилган натижалар, лекин кутилмаган голлар сони кузатилди. Қаршиликларнинг бир ўйинда 15 гол урганини айтдик, АГМК жамоаси ҳам навоийликлар дарвозасини ўн бор нишонга олишди, ўзлариникидан эса атиги битта гол ўтказиб юборишди. Аслида, мазкур жамоаларнинг ким томони ғалаба қозониши олдиндан маълумдек эди, бироқ голлар сони бу қадар йириклашиб кетишини биров башорат қилиши қийин эди. 

Ушбу турда кутилмаган ягона натижа Бекободда қайд этилди. Бинойидек ўйин кўрсатиб келаётган, аввалги икки турда кучли клубларга қарши, бунинг устига сафарда тўп суришларига қарамай муваффақият қозона олган “Металлург” ўз майдонида “Бунёдкор”га енгилди. Ўйин меҳмонларнинг тўла устунлигида ўтди. Шу куни мезбонларнинг ўйини умуман қовушмади. На ҳужумда ва на ҳимояда бекободликлар мазмунли баҳс намойиш этиб бера олмадилар. Бунинг сабаблари сифатида жамоанинг етакчи, тажрибали ўйинчилари Махлиё Сариқова, Зумрад Назарова ва Камола Рисқиеванинг жамоани тарк этишини келтириш мумкин. Уларнинг Бекободдан кетиш сабаблари эса ошкор этилмаяпти. 

Ўз майдонида кетма-кет мағлубиятга учраган “Сўғдиёна” эса сафарда “Нефтчи” устидан устун келди...

11-турда қайд этилган натижалар: 

“МЕТАЛЛУРГ” – “БУНЁДКОР” 0:1 
Гол: Тожинисо Рашидова (45+1).

“НЕФТЧИ” – “СЎҒДИЁНА” 1:3 
Голлар: Умида Умарова (11) - Албина Бобоқулова (17), Ситора Тақабоева (29), Лутфинисо Ҳамидова (85). 

“НАВБАҲОР” – “ЛОКОМОТИВ” 2:1 
Голлар: Зуҳра Абдураҳимова (47, 67) - Ситора Муқумова (50). 

“СЕВИНЧ” – “ҚЎҚОН-1912” 15:0 
Голлар: Нилуфар Қудратова (4, 19, 21, 32, 74, 85, 88 ), Шахноза Қурбонова (17, 24), Гулзода Амирова (30, 38, 69, 78), Мафтуна Шойимова (52, 61). 

“ШЎРТАН” – “АНДИЖАНКА” 3:0 
Голлар: Шоира Қултўраева (6), Зебо Жўраева (33, 57). 


АГМК – “ҚИЗИЛҚУМ-ГУЛИ” 10:1 
Голлар: Дарина Федосенко (12), Мадина Юсупова (17), Динора Турғунова (29), Комила Зарипова (34, 39, 52, 54), Арина Смирнова (42), Гулчеҳра Эшмаматова (64, 72) - Зухра Шамсиева (11).

“ПАХТАКОР” – “БУХОРО” 4:1 
Голлар: Гулруҳбегим Хўжаева (4), Ўриной Насибуллаева (6,39), Камола Эркинова (81) - Нигина Хайдарова, 71 (3:1).
11-турдан кейинги вазият:

1. "Севинч" 9 8 1 0 57-2 25
2. "Бунёдкор" 9 8 0 1 33-5 24
3. "Шўртан" 9 8 0 1 33-5 24
4. "Металлург" 9 6 1 1 30-7 19
5. "АГМК" 10 6 0 4 33-13 18 
6. "Сўғдиёна" 10 6 0 4 24-14 18
7. "Андижанка" 10 5 1 4 15-16 16
8. "Пахтакор" 10 4 0 6 15-34 12
9. "Навбаҳор" 10 3 2 5 11-20 11
10.”Локомотив" 10 3 0 7 13-26 9
11.”Нефтчи" 10 3 0 7 8-37 9
12.”Бухоро" 9 2 0 7 11-24 6
13.”Қизилқум" 9 1 1 7 7-36 4
14.”Қўқон-1912" 10 1 0 9 5-56 3

Тўпурарлар: Нилуфар Қудратова ("Севинч") - 28, Гулзода Амирова ("Севинч"), Комила Зарипова (АГМК) - 14 тадан

ЎзА
6 782