ЎзА Ўзбек

04.01.2020 Чоп этиш версияси

Никита Рафалович Олимпиадага боради

Никита Рафалович Олимпиадага боради
Бутунжаҳон таэквондо федерацияси (WT) жорий йилда Япониянинг Токио шаҳрида ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи якуний рейтинг жадвалини эълон қилди.

Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Никита Рафалович вазни 80 килограммгача бўлган таэквондочилар ўртасида 2 йил давомида ўтган баҳслар мобайнида 306,89 балл тўплашга муваффақ бўлди. Бу эса Никитага якуний жадвалнинг тўртинчи поғонасидан жой олишга замин яратиб, Олимпиада йўлланмасини келтирди.

Мазкур йўлланма терма жамоамизнинг XXXII ёзги Олимпия ўйинларига қўлга киритган ўн бешинчи лицензияси бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Осиё қитъасида Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи якуний мусобақа 10-11 апрель кунлари Хитойда бўлиб ўтади. Ушбу мусобақада таэквондочиларимиз яна 3 та Олимпиада лицензияси учун кураш олиб боради.

1 896
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА