ЎзА Ўзбек

11.09.2019 Чоп этиш версияси

Нигора Мирзохидова Жаҳон чемпионатининг бронза медалини қўлга киритди

Нигора Мирзохидова Жаҳон чемпионатининг бронза медалини қўлга киритди

Лондон шаҳри пара сузиш бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқда.

Дунёнинг 60 дан ортиқ мамлакатидан 600 га яқин спортчи иштирок этаётган ушбу мусобақада юртимиз шарафини 7 нафар пара сузувчиларимиз ҳимоя қилмоқда.

Кеча бўлиб ўтган аёллар ўртасидаги 100 метрга чалқанча сузиш баҳсларида ўзбекистонлик Нигора Мирзохидова бронза медални қўлга киритди.

Финишга учинчи бўлиб етиб келган спортчимиз келгуси йил Токиода бўлиб ўтадиган Паралимпия ўйинлари учун муҳим рейтинг очколарига эга бўлди.

Аёллар ўртасидаги 100 метрга чалқанча сузиш (S13)

Жилли Карлотта (Италия) – 1:06.48

Жиа Пержолини (АҚШ) – 1:06.82

Нигора Мирзохидова (Ўзбекистон) – 1:07.67

Ўзбекистон Миллий паралимпия ассоциацияси ахборот хизмати

2 590
ЎзА