ЎзА Ўзбек

28.11.2019 Чоп этиш версияси

Нигина Абдураимова чорак финалда

Нигина Абдураимова чорак финалда

Таиланднинг Нонтабури шаҳрида теннис бўйича аёллар ўртасида Халқаро теннис федерацияси томонидан ташкил этилган мусобақада ҳамюртимиз Нигина Абдураимова чорак финалга чиқди.

Яккалик баҳсларининг биринчи даврасида Нигина япониялик Аяка Окунони 6:1, 6:3, иккинчи даврада америкалик Тира Блекни 6:2, 7:6 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Шу тариқа Н.Абдураимова нуфузли мусобақанинг ярим финал йўлланмасини қўлга киритиш учун хитойлик Миеки Жоу билан куч синашади.

2 393
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА