Ниғматилла Йўлдошев Ўзбекистон кураш федерацияси раиси этиб сайланди
Термизда Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун кураш бўйича Ал-Ҳаким Ат-Термизий хотирасига бағишланган XIV халқаро турнир бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур турнирда жаҳоннинг беш қитъасидаги 48 та давлатдан энг сара полвонлар ғолиблик учун баҳс олиб боришмоқда.

Бугун куннинг иккинчи ярмида Термиз шаҳрида Ўзбекистон кураш федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси ташкил этилди. Унда ташкилий масала кўриб чиқилди. Таъкидлаш керак, айни пайтда мазкур спорт ташкилоти раиси лавозими вакант эди. Конференция доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев номзоди мамлакат кураш федерацияси раислигига тавсия қилинди.
Сайловда федерация раислигига бошқа номзод кўрсатилмади ва натижада Ниғматилла Йўлдошев бир овоздан Ўзбекистон кураш федерацияси раиси этиб сайланди. Бу ҳақда кураш федерацияси матбуот хизмати хабар берди.