ЎзА Ўзбек

02.08.2018 22:13 Чоп этиш версияси

“NBU CUP - 2018” турнири давом этмоқда

“NBU CUP - 2018” турнири давом этмоқда
Пойтахтимизда Халқаро теннис федерациясининг "NBU Cup" турнири бўлиб ўтмоқда.

Турнирда ҳамюртларимиз билан бирга Россия, Қозоғистон, Туркия, Руминия, Канада, Австрия, Латвия, Греция каби давлатлардан ташриф буюрган 150 нафардан ортиқ моҳир теннисчилар иштирок этмоқда.

Бугун ҳамюртларимиз Сергей Фомин ва Беҳзод Расаматов кортда ўзаро куч синашади. Азиз Дадабоев эса руминиялик Себастьян Гима билан, Ясмина Каримжонова россиялик Мария Красакова билан, Иброҳимжон Ўринов яна бир россиялик Марат Шарипов билан ўз маҳоратини синовдан ўтказади.

Халқаро турнирнинг ғолиб ва совриндорлари 4 август куни маълум бўлади.

2 (1).jpg

10 (1).jpg

Муҳаммад Амин (сурат) ЎзА
11 319