Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

09.08.2017 17:25 Чоп этиш версияси

Навоий вилоятида “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остида аёллар спорт фестивали бўлиб ўтди

Навоий вилоятида “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остида аёллар спорт фестивали бўлиб ўтди Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан вилоят хотин-қизлар қўмитаси, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган фестивалда 10 жамоа иштирок этди.

Мамлакатимизда хотин-қизлар ўртасида спортни янада оммалаштириш орқали уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, оилаларда соғлом турмуш тарзини қарор топтиришга қаратилаётган алоҳида эътибор юксак самаралар бераётгани таъкидланди.

Иштирокчилар спортнинг енгил атлетика, волейбол, стол тенниси, сузиш, шахмат ва дартс турлари бўйича ўзаро баҳслашди.

Навоий шаҳри жамоаси биринчи, Навбаҳор тумани спортчилари иккинчи, Хатирчи тумани хотин-қизлари учинчи ўринни эгаллади. Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Нуриддин Раҳимов, Сирож Аслонов (сурат), ЎзА
2 268






Все о погоде - Pogoda.uz