ЎзА Ўзбек

28.11.2019 Чоп этиш версияси

Навбатдаги чемпионлар

Навбатдаги чемпионлар

Ўзбекистон таэквондо ассоциациясига қарашли "Универсал" спорт саройида ўтаётган ўсмирлар ўртасидаги мамлакат чемпионатининг иккинчи кунида навбатдаги ғолиб ва совриндорлар номи аниқ бўлди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон таэквондо ассоциацияси томонидан ташкил этилган чемпионатнинг иккинчи кунида қизлар тўрт вазн, ўғил болалар эса уч вазн тоифасида майдонга тушишди.

Вазни 48 килограммгача бўлган ўғил болалар ўртасидаги баҳсларда Омонжон Отажонов барча рақибларини енгган бўлса, 59 килограммгача вазнда Сайидбурхон Умархонов мамлакат чемпионига айланди. Шунингдек, 73 килограммгача вазн тоифасида Дониёрбек Анаркулов олтин медални қўлга киритди.

Қизлар ўртасида Зарнигор Ҳусниддинова (-42кг), Гулноза Маҳмуджонова (-49кг), Гулором Азметова (-59кг) ва Рухшона Муродова (+68кг) финал босқичида ғалаба қозониб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.

1 762
Ж.ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА