ЎзА Ўзбек

16.09.2018 Чоп этиш версияси

Навбатдаги “аср жанги”га тайёрмисиз?

Навбатдаги “аср жанги”га тайёрмисиз?

2015 йилнинг 2 май оқшомида бутун дунё бокс мухлислари “аср жанги” деб аталган тўқнашув гувоҳи бўлган ва ана шу оқшом сабабчилари Мэнни Пакьяо ҳамда Флойд Мэйвезер эди.

Эсингизда бўлса керак, ўша жангда Пакьяонинг қўли баланд келган, бироқ ҳакамларнинг “беғараз” ёрдами эвазига Флойд 118 – 110, 116 – 112 очколар ҳисобида ўзининг 48 ғалабасини қўлга киритган эди.

2015 йилдаги “аср жанги”нинг трансляциясидан Мэйвезер 300 миллион доллар, Пакяьо эса 150 миллион доллар миқдорида маблағ ишлаб топган. Жангнинг умумий қиймати эса ярим миллиард долларгача борган.

Энди асосий мақсадга ўтсак. Флойд боксдаги фаолиятини якунлаган эди. Кеча америкалик боксчи Токиодаги клублардан бирида Мэнни билан учрашган ва кейинги жанг борасида оғзаки келишувга эришган. Бу унинг профессионал боксга қайтганлигини англатади. Жангни қачон ва қаерда эканлиги ҳозирча маълум эмас.

Мэйвезернинг ҳисобида ҳозиргача 50 жанг бор. Боксчи уларнинг барчасида ғалаба қозонган ва бу мутлақ рекорд кўрсатгич саналади. Флойдгача бўлган рекорд эса бошқа бир америкалик афсонавий боксчи Рокки Марчианога тегишли. Марчиано профессионал фаолияти давомида 49 та жангда қатнашиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган.

Филиппинлик боксчининг профессионал жанглари 69 та бўлиб, Мэнни уларнинг 60 тасида ғалаба қозонган. 7 жангда мағлуб бўлиб, 2 жангни дуранг билан тугатган.

7 292
ЎзА