ЎзА Ўзбек

19.10.2015 12:25 Чоп этиш версияси

“Насаф” Ўзбекистон кубоги соҳиби

“Насаф” Ўзбекистон кубоги соҳиби Футбол бўйича Ўзбекистон кубоги финалида Қаршининг “Насаф” жамоаси ғалаба қозониб, ўз тарихида илк бор бош совринни қўлга киритди.

Жиззах шаҳрида ўтган финал баҳсида Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоасига қарши майдонга тушган “Насаф” футболчилари 71-дақиқада Артур Геворкяннинг голи эвазига ҳисобни очди. Орадан тўрт дақиқа ўтиб, Шерзод Аъзамов қаршиликларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди. 82-дақиқада Ш.Аъзамов ўз дарвозасига тўп киритиб қўйди.

Шу тариқа учрашувда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган “Насаф” жамоаси Ўзбекистон кубоги соҳиби бўлди.

Байрам Айтмуродов, Шерзод Назаров (сурат), ЎзА
5 109