Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.07.2017 19:20 Чоп этиш версияси

"Насаф"нинг янгиланган стадиони

"Насаф"нинг янгиланган стадиони Қарши шаҳридаги "Марказий" стадион реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди.

"Насаф" футбол клубининг учрашувлари ўтказиладиган ушбу стадионнинг очилиш маросимида давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, спортчилар, оммавий ахборот воситалари ходимлари, футбол ихлосмандлари иштирок этди.

Президентимиз раҳнамолигида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, айниқса, миллионлар ўйини бўлган футболнинг оммавийлигини янада ошириш, футбол клубларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, жаҳон талабларига жавоб берадиган замонавий стадионлар барпо этишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Амалга оширилган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари самарасида 21 минг томошабинга мўлжалланган ушбу стадионда мухлислар учун барча шароит яратилган. Майдонга замонавий муҳандислик-комуникация воситалари ўрнатилиб, “Kentucky bluegrass” навли сифатли чим ётқизилди.

– Футбол стадиони жуда замонавий ва кўркам қилиб қайта қурилганидан мухлис сифатида ғоят хурсанд бўлдим, – дейди қаршилик Фарҳод Боймуродов. – Қаршида ҳам ривожланган давлатлардагидан қолишмайдиган стадион барпо этилгани бутун Қашқадарё аҳлига қувонч бағишлаш билан бирга, қалбимизни фахр-ифтихорга тўлдирди. Европа клублари стадионини телевизорда кўриб, ҳавас қилар эдик. Мана, энди бизнинг шаҳримизда ҳам ҳавас қилса арзигулик стадион бор. Футболчиларимиз энди шунга яраша олий лига учрашувлари ва халқаро миқёсда катта ютуқларга эришиб, мухлисларни хурсанд қилади, деб ишонамиз.

Эстрада хонандалари ва ёш ижрочилар иштирокида концерт намойиш этилди. Шундан сўнг Ўзбекистон кубоги чорак финалининг дастлабки учрашуви бўлиб ўтди. Унда “Насаф” клуби “Қўқон – 1912” жамоасини йирик ҳисобда (4:1) мағлуб этди.

Тадбирда Қашқадарё вилояти ҳокими З.Рўзиев сўзга чиқди.

Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА
3 212






Все о погоде - Pogoda.uz