ЎзА Ўзбек

28.09.2018 Чоп этиш версияси

Наманганликлар 3 та кумуш ва 2 та бронза медални қўлга киритди

Наманганликлар 3 та кумуш ва 2 та бронза медални қўлга киритди

Жорий йил 20-21 сентябрь кунлари Россиянинг Тула шаҳрида қўл жанги бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида юртимиз спортчилари муваффақиятли иштирок этиб, умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади. 

Наманганлик вакиллар чемпионатда 3 кумуш ва 2 бронза медални қўлга киритди.

Наманган шаҳридаги 2-болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ушбу мусобақа совриндорларини шарафлашга бағишланган тадбир ўтказилди. Унда мамлакатимизда спортни ривожлантириш, ёш авлодни ҳар томонлама соғлом ва баркамол вояга етказиш, халқаро спорт майдонларида Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга қодир спортчиларни тарбиялашга қаратилаётган эътибор юксак самаралар бераётгани таъкидланди. 

Жаҳон чемпионатида 14-15 ёш тоифасида Мусахон Абдуллаев иккинчи ва Бахтиёр Шарипов учинчи ўринни эгаллади. 16-17 ёшли спортчилар баҳсида Алишер Жўрахонов кумуш медалга сазовор бўлди. 18-21 ёшли спортчи қизлар беллашувида Зарина Олимжонова иккинчи, Дилафруз Турсунбоева учинчи ўринга муносиб кўрилди.

1.jpg

3.jpg

4.jpg

6.jpg

7.jpg

4 008
Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА​​