ЎзА Ўзбек

14.08.2019 Чоп этиш версияси

Наманганлик мерганлар мамлакат кубоги соҳиби

Наманганлик мерганлар мамлакат кубоги соҳиби

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилоят кенгаши тасарруфидаги ўқ отиш тирида ёшлар ўртасида пневматик қуролдан ўқ отиш бўйича Ўзбекистон кубоги финал босқичи бўлиб ўтди.

Мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 10-18 ёшли 123 нафар ўғил-қиз иштирок этди.

Умумжамоа ҳисобида энг кўп очко жамғарган Наманган вилояти жамоаси мамлакат кубогини қўлга киритди. Тошкент вилояти жамоаси иккинчи ўринни эгаллади, андижонлик мерганлар учинчи ўринга сазовор бўлди.

photo_2019-08-14_20-11-15.jpg

photo_2019-08-14_20-11-16 (2).jpg

photo_2019-08-14_20-11-16.jpg

photo_2019-08-14_20-11-17.jpg

photo_2019-08-14_20-11-20.jpg

7 918
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА