ЎзА Ўзбек

02.10.2019 Чоп этиш версияси

Наманганда ёшлар ўртасида энг кучли атлетлар аниқланди

Наманганда ёшлар ўртасида энг кучли атлетлар аниқланди

Наманган шаҳридаги “Баркамол авлод“ марказий стадионида енгил атлетика бўйича ёшлар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида 400 нафар спортчи иштирок этди.

Турли масофаларга югуриш бўйича ўтган беллашувларда Тимур Исроилов, Фаҳриддин Умидқулов, Маҳмуд Маъсумжонов, Руҳшод Маъмуров, Диёрбек Аҳмедов, Зарнигор Холматова, Зайнаб Ахзатқулова, Лобар Абдуқаюмова ҳамда Дилшода Усмонова маррага биринчилардан бўлиб етиб келди.

110 ва 300 метр масофага тўсиқлар оша югуришда Соҳиб Каримжонов ва Сергей Мешаков ўғил болалар ўртасида, Элина Идрисова ҳамда Маржона Жўраева қизлар ўртасида ғолиб, деб топилди. Шунингдек, 5000 метрга спортча юришда Далёр Исанов ва Нилуфар Усмонова барчани ортда қолдирди.

Баландлик, узунлик ва уч ҳатлаб сакрашда Амир Ногаев, Руслан Андреев, Аброр Ражабов, Алина Арипова, Нозима Маъмурова энг юқори маррани забт этди. Босқон ва ядро улоқтиришда Ўғилой Норбоева, Сабина Солиева, Асад Муродов, Аслиддин Раҳмонбердиевга тенг келадигани топилмади.

Ўғил болалар ўртасида ўтган саккизкураш баҳсларида Самандар Маҳмудов олтин медални қўлга киритган бўлса, қизлар ўртасидаги еттикурашда Ўғилой Норбоева мамлакат чемпионига айланди.

2 858
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА