ЎзА Ўзбек

12.02.2019 08:12 Чоп этиш версияси

Наманганда мотопойга мусобақалари ўтказилди

Наманганда мотопойга мусобақалари ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги “Ёшларни ватанпарварлик руҳида ва жисмоний тарбиялаш ҳамда чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг ижроси доирасида мотопойга бўйича Наманган вилояти ҳокими кубоги мусобақалари ўтказилди.

“Наврўз” умумхалқ байрамига бағишлаб ўтказилган мусобақа Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг Наманган автомобил мактабида ташкил этилди. Унда Наманган вилоятидаги шаҳар ва туманлар ҳамда Фарғона вилоятидан келган жами 68 нафар спортчи ғолиблик учун баҳс олиб боришди.

349e22bd-794e-4740-9724-b41b506b9be0.jpg

Спортчилар двигатель ҳажми 65-110 см/куб, 85-125 см/куб, 125 см/куб, 350 см/куб, 250-500 см/куб ва 650-750 см/куб бўлган спорт мотоциклларида ўз омадларини синаб кўришди.

01842a3f-f7d3-49ab-939f-6d53591f7623.jpg

Қизиқарли ўтган мусобақа якунларига кўра 1-ўринни Норин тумани, 2-ўринни Тўрақўрғон тумани ҳамда фахрли 3-ўринни Поп тумани жамоалари эгаллашди. Ғолиблар “Ватанпарвар” ташкилотининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

ЎзА
1 870