ЎзА Ўзбек

11.01.2019 19:43 Чоп этиш версияси

Наманганда мерганлар баҳси бўлиб ўтди

Наманганда мерганлар баҳси бўлиб ўтди Наманганда Ватанпарварлик ойлиги доирасида ёшлар, аёллар ва эркаклар ўртасида пневматик милтиқдан ўқ отиш бўйича вилоят биринчилиги дастлабки босқич мусобақаси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгаши ташаббуси билан ўтказилган мусобақада 160 нафардан зиёд спортчи иштирок этди.

Қизлар ўртасидаги мусобақада Наманган шаҳри вакили А.Тарасова биринчи ўринни қўлга киритди. Наманган автомомобиль мактаби жамоаси аъзоси Л.Мустафоева иккинчи, Уйчи тумани вакили Р.Шаропова учинчи ўринни эгаллади.

Ўғил болалар ўртасида Наманган шаҳар спортчиси М.Камолов мерганлик борасида рақибларидан устун келди. Ундан кейинги ўринларни тегишли тартибда норинлик А.Абдуҳамидов, Наманган автомобиль мактаби вакили И.Абдуллаев банд этди.

Наманган шаҳри жамоаси аъзоси Д.Акбарова аёллар ўртасидаги баҳсда энг юқори натижага эришди. Эркаклар ўртасидаги мусобақа ғолиби эса Наманган шаҳридан В.Кандаков бўлди.

Умумжамоа ҳисобида вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази жамоаси мутлақ ғолибликни қўлга киритди. Иккинчи ўринга Наманган автомобиль мактаби жамоаси ва учинчи ўринга Косонсой тумани жамоаси сазовор бўлди.

Ғолиблар эсдалик совға ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.

7.jpg

8.jpg


Акромжон Сатторов, Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА