ЎзА Ўзбек

21.02.2019 Чоп этиш версияси

Наманганда картингчилар пойгаси

Наманганда картингчилар пойгаси

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши тасарруфидаги Учқўрғон туман ўқув спорт техника клуби картодромида картинг бўйича вилоят биринчилиги бўлиб ўтди.

Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг 2019 йилги тақвимий режаси асосида ташкил этилган мусобақада шаҳар ва туманлардан 100 га яқин спортчи қатнашди.

1.jpg

9 ёшгача бўлган иштирокчиларнинг “50 см. куб” тоифасида Тўрақўрғонлик Беҳруз Жўраев ғолибликни қўлга киритди. “125 см. куб” тоифасида эса Уйчи туманидан Ясмина Эгамбердиева маррага биринчи бўлиб етиб келди.

7.jpg

Катталар ўртасида “125 см. куб” тоифасининг “Кадет” йўналишида Наманган тумани вакили Сарвар Бойларов, “125 см. куб” тоифасининг катталар йўналишида тўрақўрғонлик Жалол Иномов ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди.

10.jpg

“250 см. куб” бўйича кечган пойгада Уйчи жамоаси аъзоси Аброр Ҳайдаров, “Восток” KF тоифасида Уйчи тумани вакили Адҳам Эгамбердиев барча рақибларини ортда қолдирди.

17.jpg

Умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни Тўрақўрғон тумани жамоаси эгаллади.

5 807
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ, ЎзА