ЎзА Ўзбек

09.09.2019 Чоп этиш версияси

Наманганда картинг пойгаси бўйича вилоят очиқ чемпионати бўлиб ўтди

Наманганда картинг пойгаси бўйича вилоят очиқ чемпионати бўлиб ўтди

Ўзбекистон мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгашининг вилоят техника ва амалий спорт турлари маркази томонидан ташкил этилган мусобақада мазкур марказ ҳамда Наманган, Фарғона, Андижон вилоятларининг шаҳар ва туман ўқув спорт техника клубларидан 15 та жамоа таркибида 60 нафардан зиёд картингчи, жумладан, 3 нафар спортчи қиз иштирок этди.

Учқўрғон тумани Ўқув спорт техника клубининг картадромида пойгачилар “Микро”, “Мини”, 125 YU, 125 K, 125 M, KZ, KF, 250 синфларида уч марта айланиш бўйича шахсий биринчилик ва жамоавий ғалаба учун муросасиз кураш олиб боришди.

5.jpg

Чемпионатнинг шахсий биринчилик учун баҳсларида шоҳсупанинг юқори поғонасини Ш.Камолова (Навоий), Я.Эгамбердиева, А.Эгамбердиев, Ш.Абдуллаев (Уйчи тумани), К.Шипкова, В.Шипков (Тошкент шаҳри), С.Сардоров (Наманган), М.Саидов (Фарғона) эгаллади.

8.jpg

Умумжамоа ҳисобида эса Уйчи тумани Ўқув спорт техника клуби жамоаси ғалаба қозонди.

Ғолиб спортчи ва жамоалар, шунингдек, иккинчи ва учинчи ўрин соҳиблари тегишли даражадаги медаллар, “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгашининг фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

3 136
Акромжон САТТОРОВ, ЎзА